Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Ер муносабатларига қандай ўзгартиришлар киритилди

12.10.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 7.10.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-6320-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 8.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ва ер муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

 

Ушбу ҳужжат билан Президентнинг қуйидаги ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди:

 

биринчидан, Президентнинг 21.12.2018 йилдаги ПФ-5600-сон Фармони 1-банди 2-қисмига ўзгартириш киритилди. Энди Махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) ҳудудидаги ер участкалари МИЗ дирекцияларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади ва уларнинг тасарруфида туради, бундан махсус саноат зоналарининг ҳудудлари мустасно.

 

Шунингдек ушбу банд 3–7-хатбошилар билан тўлдирилди, уларга мувофиқ:

  • МИЗ маъмурий кенгашларининг қарорлари билан маъқулланган инвестиция буюртманомаларида белгиланган ҳажмлардаги ер участкалари МИЗ дирекциялари томонидан электрон онлайн-аукционга чиқарилади. Буни бошқа ташкилотлар билан келишиш, шу жумладан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш талаб этилмайди;
  • таклиф этиладиган инвестиция буюртманомаларида ер участкасини электрон онлайн-аукционга чиқаришдаги бошланғич нарх ҳақидаги ҳамда ҳар йилги ижара тўлови ҳақидаги таклиф ҳам назарда тутилиши лозим;
  • бошланғич нарх ҳамда ҳар йилги ижара тўлови миқдори инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш вақтида МИЗ маъмурий кенгашлари қарори билан белгиланади;
  • электрон онлайн-аукцион ғолиби инвестиция буюртманомаларида белгиланган ер участкасини ижарага олиш ва инвестиция битими тузиш ҳуқуқини қўлга киритади, бунда ер участкасини ижарага олиш шартлари инвестиция битимида назарда тутилади;
  • электрон онлайн-аукциондан тушган пул маблағлари (аукционни ўтказиш харажатлари чегириб қолинган ҳолда), шунингдек ҳар йилги ижара тўловлари МИЗ дирекцияларига ўтказилади, ушбу маблағлар МИЗнинг ташқи ва ички муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуриш ва яхшилаш учун сарфланади.

 

Иккинчидан, Президентнинг 25.10.2017 йилдаги ПҚ-3356-сон қарори 6-банди 3–5-хатбошилар билан тўлдирилди, уларга мувофиқ МИЗ ва уларнинг иштирокчиларига ер участкаларини ажратиш Президентнинг 21.12.2018 йилдаги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади. Кичик саноат зоналарини (КСЗ) ташкил этиш назарда тутилган ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади. Умумий фойдаланишдаги ерлар КСЗ дирекциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади. Ер участкаларини реализация қилишдан тушган пул маблағлари (Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган харажатлар чегириб қолинган ҳолда) КСЗ дирекцияларига ўтказилади. Ушбу маблағлар ташқи ва ички муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуриш ва яхшилаш учун сарфланади.

 

Учинчидан, Президентнинг 16.03.2018 йилдаги ПҚ-3607-сон, 29.03.2018 йилдаги ПҚ-3635-сон ва ПҚ-3636-сон, 11.10.2018 йилдаги ПҚ-3965-сон қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар билан КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади.

 

Тўртинчидан, Президентнинг 5.06.2017 йилдаги ПФ-5068-сон Фармони 7-банди 2-хатбошисига ўзгартиришлар киритилди. Энди «Яшнобод» технопарки резидентларига инновация ишлаб чиқаришини ва стартаплар ташкил қилиш учун Яшнобод тумани ҳудудидан ер майдонлари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади (илгари – Яшнобод тумани ҳокимияти тавсиясига кўра Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ажратилган);

 

Бешинчидан, Президентнинг 5.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сон қарорининг 1-банди 1-хатбошисига қўшимчалар киритилди. Мактабгача таълим соҳасида ДХШ қуйидаги шаклларда ҳам амалга оширилади:

  • жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини, шу жумладан фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бўш турган ер участкаларини нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун бепул асосда ижарага бериш;
  • мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш учун бепул асосда ер майдонларини тақдим этиш;
  • концессия асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш.

 

Ушбу қарорга 1-илова 421-банд билан тўлдирилди. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини ДХШ битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича ижара шартномаси имзоланишини таъминлайди.

 

Шунингдек белгиланишича, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш учун етарли ҳажмда ортиқча майдонга эга бўлган ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудидаги ер участкалари тақдим этилади. Бунда давлат шериги, хусусий шерик ва давлат мактабгача таълим ташкилоти ўртасида ижара шартномаси тузилади. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.