25.10.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-725-сон Қонун қабул қилинди.
Солиқ кодексининг 483-моддаси 9-қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларни реализация қилиш бўйича айланмалар ва республика ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади:
- гўшт (мол, қўй, товуқ);
- тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари;
- картошка;
- музлатилган балиқ.
Қонун у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Унинг қоидалари 2021 йил 10 октябрдан бошлаб юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 26.10.2021 йилда эълон қилинган.
Эльмира Сиразиева.