Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Фарзандликка олиши мумкин бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди

27.10.2021

Читать на русском языке

21.10.2021 йилдаги «Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-723-сон Қонун қабул қилинди.

 

Ушбу Қонун билан Оила кодексига ҳамда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, фарзандликка олиши мумкин бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди.

 

Қуйидагилар фарзандликка олиши мумкин бўлмаган шахслар ҳисобланади: 

а) илгари қуйидаги жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинганлар:

  • ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар ҳамда ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар;
  • жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар (бундан туҳмат ва ҳақорат қилиш мустасно);
  • фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно);
  • тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар;
  • ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ жиноятлар;
  • бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қиноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш;
  • жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар, қуйидагилар бундан мустасно:
    • учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;
    • карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш;
    • тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш;
    • тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш;
  • гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар;
  • жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари;

б) а) бандда кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;

в) а) ва б) бандларда кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар;

г) фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинганлар, уларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

Шунингдек белгиланишича, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ 15 ёшдан кам бўлмаслиги шарти яқин қариндошлар томонидан фарзандликка олиш ҳолларида татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат 22.10.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.