Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Ашёвий далилларни расмийлаштириш тартиби ўзгартирилди

28.10.2021

Читать на русском языке

Бош прокуратура, Олий суд, ДХХ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ДБҚ, ДСҚнинг қарори (рўйхат рақами 2174-2, 21.10.2021 й.) билан Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2174, 29.12. 2010 й.)  ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Радиоактив материаллар, шунингдек қурол-яроғларга тааллуқли қуйидаги қўшимчалар киритилди:

  • радиоактив материалларни олиб қўйиш мутахассис иштирокида амалга оширилади;
  • радиоактив материаллар экспертизадан ўтказилади ва сақлаш учун ФАнинг Ядро физикаси институтига ёки белгиланган лицензияга эга бўлган бошқа ташкилотга топширилади;
  • радиоактив материаллар ФАнинг Ядро физикаси институти ёки лицензияга эга бўлган бошқа ташкилот томонидан йўқ қилинади;
  • терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси давомида олиб қўйилган ёхуд тақдим қилинган ўқ отар қуроллар, ўқ-дорилар, гиёҳвандлик воситалари суд-тиббий бўлинмаларида текширувдан ўтказилганидан кейин фақат ИИВ, ДХХ органларида ёки Мудофаа вазирлигининг ҳарбий муассасаларида сақланади.

 

Фото- ва видеоёзувлардан фойдаланишга тааллуқли қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

зарур ҳолларда нарсаларни олиб қўйиш, тақдим қилиш чоғида фотосуратга ёки видеоёзувга туширилади. ЖПКнинг 91-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган процессуал ҳаракатлар мажбурий тарзда видеоёзув орқали қайд этилади. Бунда, фотосуратлар, видеоёзув баённомага илова қилинади ва процессуал ҳаракатнинг номланиши, санаси, жойини изоҳловчи ёзувлар билан расмийлаштирилади.

 

Шунингдек белгиланишича, олиб қўйилаётган ёки тақдим қилинаётган нарсалар рўйхатини, уларнинг миқдори кўплиги сабабли тузиш имконияти бўлмаса, улар ўрамга солиниб муҳрланади. Бунда нарсалари олиб қўйилган ёки қабул қилинган шахс, холислар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, судья томонидан ёзувлар ва имзолар билан тасдиқланган ёрлиқлар билан таъминланади. Бундай ҳолатларда, олиб қўйилаётган, тақдим этилаётган нарсаларнинг рўйхати терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда холислар иштирокида тузилади ва бу ҳақда баённомада нарсалар солинган ўрамдаги муҳрлар ва имзолар бутунлиги кўрсатилади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.10.2021 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.