Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Оролбўйида экологик инновациялар жорий қилинади

26.01.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2022 йилдаги “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида” 2021 йил 29 июлдаги ПҚ-5202-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш концепцияси;
  • 2022-2026 йилларда Оролбўйи минтақасига ташқи кўмак маблағларини жалб қилишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги кўп томонлама “йўл харитаси”.

 

Концепция қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

  • технологик инновациялар, шу жумладан, йўналишлар бўйича “драйвер” кластерларни ташкил этиш, экотизимларни бошқаришнинг самарали усулларини, айниқса, табиий ресурсларни тежовчи самарали янги технологияларни жорий қилиш;
  • иқтисодий ва молиявий инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, технологик инновацияларни рағбатлантириш ҳамда “яшил” иш ўринларини ташкил этиш учун зарур бўлган бозор ва нарх-наво механизмларини шакллантириш;
  • инновацион сиёсат ва ҳуқуқий инновацияларни татбиқ қилиш, шу жумладан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарларни баҳолаш, қишлоқ хўжалиги ва “яшил” иқтисодиёт стратегияларини амалга ошириш, ер эгаларининг инвестиция киритишини рағбатлантирувчи ер ислоҳотларини жорий этиш.

 

2022-2026 йилларда Оролбўйи минтақасига ташқи кўмак маблағларини жалб қилишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги кўп томонлама “йўл харитаси” қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 2022-2026 йилларда Оролбўйи минтақасини комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари;
  • Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда дастур ва лойиҳаларни амалга оширишнинг мониторингини ташкил этиш чора-тадбирлари;
  • Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.