Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак провести тренинг по продвижению товаров поставщика Как отразить поступление активов при присоединении предприятия или безвозмездной передаче имущества За что штрафует Узэнергоинспекция Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот

Божхона кодекси: нималар ўзгарди

03.02.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 01.02.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-748-сон Қонун имзоланди.

 

Қонун билан Божхона кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

биринчидан, 22-модданинг 2-қисми “ж” банди билан тўлдирилди. Унга мувофиқ, шартли чиқариб юборилган товарларга божхона юк декларацияси топширилгунига қадар чиқариб юборилган, шунингдек дастлабки, муваққат, тўлиқ бўлмаган ёки даврий божхона юк декларацияси расмийлаштирилган ҳолда тегишли божхона режимига жойлаштирилган товарлар ҳам киради;

иккинчидан, 63-модданинг 1-қисми янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра, товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини, шунингдек товарни етказиб бериш ёки топшириш тўғрисидаги контрактни (шартномани, келишувни) (товар ижара, лизинг шартномаси, кафолатли хизмат кўрсатиш ва инвестиция лойиҳаси доирасида вақтинча олиб кирилган ҳолларда) тақдим этади. Олдинги таҳририда, товарни етказиб бериш ёки топшириш тўғрисидаги контракт талаб қилинмасди;

учинчидан, 113-модданинг 2-қисмига ўзгартириш киритилган. Янги таҳририга кўра, бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган чет эл товарлари, шунингдек Ўзбекистон товарлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эллик шахсларга ҳам чакана ҳолда реализация қилинади;

тўртинчидан, 118-модданинг 1-қисми янги таҳрирда баён этилди. Энди, товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига товарнинг кузатув ҳужжатларидан ташқари транзит декларациясини ҳам тақдим этади;

бешинчидан, 137-модданинг 1-қисми таҳрири ўзгартирилди. Янги таҳрир билан белгиланишича, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга ёки божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак. Илгари, бу муддат ҳар хил эди ва товар қайси божхона режимига жойлаштирилишига боғлиқ эди;

олтинчидан, 163-модда янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра, жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажда нотижорат мақсадлар учун олиб ўтилаётган, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори товарларни божсиз олиб киришнинг қонунчиликда белгиланган нормасидан ортиқ бўлса, товарларнинг бундай ортиқ қисмига ягона божхона тўлови тўланади. Олдинги таҳририда, шундай товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонунчиликда белгиланган божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, ортиқ қисмига нисбатан божхона тўловлари тўланар эди;

еттинчидан, 167-модда ўзгартирилди. Ўзгартиришларга кўра, қуйидагиларга:

а) жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек юридик шахслар манзилига халқаро почта жўнатмаларида юбориладиган, қиймати БҲМнинг 30 бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун — Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларга;

б) жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек юридик шахсларнинг манзилига халқаро курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати БҲМнинг 30 бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун — тижорат ҳужжатларига божхона декларацияси сифатида қаралади;

саккизинчидан, 195-модда 3-қисм билан тўлдирилди. Унга мувофиқ, тирик ҳайвонлар ва тез бузиладиган товарлар биринчи навбатда божхона кўригидан ўтказилади;

тўққизинчидан, 257-1-модда киритилди. У транзит декларация тушунчасини белгилайди. Олдинги таҳририда, бу тушунча мавжуд бўлмаган;

ўнинчидан, 260-модданинг “а” банди бошқа таҳрирда баён этилди. Унга кўра, қонунчиликда белгиланган нормадан ошмайдиган, ёзма шаклда декларациялаш шарт бўлган суммадаги нақд миллий ва чет эл валютаси оғзаки шаклда декларацияланади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.