Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Жиззахда Футбол академияси ташкил этилади

07.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2022 йилдаги «Жиззах вилоятида футболни янада ривожлантириш ва оммалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 159-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан «Суғдиёна» ва «Суғдиёна Вумен» профессионал футбол клублари ҳузурида Футбол академиясини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Академия фаолиятини  2022/2023 ўқув йилидан бошлайди, бунда ўқув жараёни унга энг яқин масофада жойлашган умумтаълим мактабларида ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:

  • ёш истиқболли спортчиларни танлаб олиш ва тарбиялаш масалалари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-услубий ва меъёрий-ахборот ёрдами кўрсатишни таъминлаш;
  • зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган ўқув-машғулот базаларини яратиш;
  • Академия базасида миллий терма жамоалари ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт беллашувларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш;
  • Европа футбол жамоалари, футбол мактаблари, академиялари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.

 

Академия қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олиш ва тайёрлаш тайёрлашга йўналтирилган нодавлат спорт таълим ташкилоти ҳисобланади.

 

Академиянинг умумий контингенти 168 нафар ўқувчини ташкил этади, ҳар йили танлов асосида 24 нафар қобилиятли футболчилар қабул қилинади.

 

Академияда ўқиш муддати 7 йилни ташкил этади, ўқиш якунланганидан сўнг аттестат берилади. Битирувчиларга олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида кейинги махсус, касб-ҳунар таълими берилиши таъминланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.