Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Сирдарё вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланди

12.05.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда Сирдарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”и 242-сон қарори қабул қилинди.

 

Беш йиллик даврда Сирдарё вилоятини ривожлантиришнинг комплекс дастури аҳоли ва тадбиркорларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирларни ўз ичига олади.

 

Дастурда Сирдарё вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ва саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,6 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,3 баравар, хизматлар ҳажмини 3,2 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,5 бараварга ошириш назарда тутилган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий тадбирларни ўз ичига олган “Йўл харитаси”;
  • Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”;
  • саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
  • 2022 йилда Сирдарё вилоятида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар;
  • Сирдарё вилоятнинг шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.