Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Халқаро рейтингларда республиканинг ўрни қандай оширилади

30.05.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 18.05.2022 йилдаги “Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-246-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 июндан бошлаб халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурларига таклифлар ишлаб чиқилиш ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга киритиб борилиш тартиби жорий этилади.

 

Ҳужжат билан Устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари доирасида мунтазам паст баҳоланиб келинаётган соҳа ва тармоқларни жадал ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш режаси тасдиқланди.

 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида давлат органларининг бошқарув кадрлари учун устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича қисқа муддатли малака ошириш курслари жорий этилади. Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳар йили 1 январга қадар устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари доирасида баҳоланадиган соҳалар бўйича малака ошириш курсларида иштирок этадиган давлат хизматчилари контингентини Академияга тақдим этади;
  • малака ошириш курсларининг ўқув-услубий материаллари Академия томонидан халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади;
  • малака ошириш курсларига жалб этилган Академия профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари илғор хорижий тажриба билан танишиш ва илмий салоҳиятини янада ошириш учун нуфузли хорижий университетлар, илмий марказлар ҳамда халқаро ташкилотларга малака ошириш курслари ва стажировкага юборилади;

 

Ҳужжат билан шунингдек Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслар, уларнинг паст кўрсаткичли индикатор ва субиндикаторларидаги ўрнини яхшилаш бўйича қуйидагини назарда тутувчи янги тартиб жорий этилди: халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар — ҳар йили 1 январга қадар паст кўрсаткичли индикатор ва субиндикаторлар бўйича соҳа, тармоқ ҳамда ҳудудлардаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиб Республика кенгашининг ишчи органларига киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.