Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 йилдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сон қарори қабул қилинди.
Низомда қуйидаги тушунчалар назарда тутилган: аванс тўлови, закалат, давлат буюртмачиси, давлат харидларининг режа-жадвали, давлат харидларининг электрон тизими ва бошқалар.
Шунингдек, Низом қуйидагиларни белгилайди:
- давлат харидларини электрон шаклда ўтказишнинг умумий қоидалари ва шартлари;
- харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари ҳамда давлат харидларини ўтказиш мезонлари ва тартиблари;
- бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддатлари;
- энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида иштирокчиларнинг асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши тўғрисидаги талаб;
- ҳадли келишув тартиб-таомили орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари;
- тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби;
- давлат буюртмачилари томонидан тузилган давлат харидлари тўғрисидаги Шартномаларнинг ягона реестрини юритиш қоидалари.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2022 йилдан кучга кирди.
Саодат Усманова.