Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Референдум тўғрисидаги қонунчиликда нима ўзгарди

27.06.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 16.06.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-779-сон Қонуни имзоланди.

 

Қуйидагиларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

  • “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунга (янги таҳрири):

- референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Тегишли ўзгартириш 8-модданинг 1-қисмига киритилди;

- бошқа давлатлардан ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларга мандатлар берадиган орган белгиланди. Бу - Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси. Қўшимча 8-модданинг 3-қисмига киритилди

- 9-модда 3-қисм билан тўлдирилди ва унга кўра, кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларига бориши ҳақида референдум ўтказувчи участка комиссиясини камида уч кун олдин хабардор қилиши керак;

- референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзоси бўла олмайдиган шахслар белгиланди. Уларга сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳи таркибига кирувчи шахслар киради. Ўзгартириш 23-моддага киритилган;

- 24-модда 4-қисм билан тўлдирилди ва унга кўра, референдум ўтказувчи комиссияларнинг аъзоларига референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланади;

- Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан Олий судга шикоят қилиш муддати қисқартирилди. Илгари бу муддат 10 кунни ташкил этарди. 25-моддага киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда бу муддат 5 кунни ташкил қилади;

- 4 бўлим, референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ва чет давлатларда турган фуқароларни овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатларига киритиш ҳақидаги нормаларни ўз ичига оладиган 25-1 ҳамда 26-1-моддалари билан тўлдирилди.

  • Сайлов кодексига:

- 9-модда халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларининг тузилиш тартиби ва уларнинг сонини аниқлаш тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олган 7 ва 8-қисмлар билан тўлдирилди;

- 15-боб янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови тўғрисидаги 93-модда билан тўлдирилди.

  • “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонунга:

- маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари ҳал этилаётганда сайлов округларининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги 40-1-модда билан тўлдирилди.

 

Қонун билан бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.