Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возвратаЧто должны содержать чеки продажи и возврата

“Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасининг 2-фазаси бошланади

18.07.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 13.07.2022 йилдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-317-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 22 мартда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Лойиҳани  молиялаштириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатга 180 млн АҚШ доллари ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 30 йил муддатга 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари ажратилиши маъқулланган.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 246,8 млн АҚШ доллари эквивалентини, шундан Ўзбекистоннинг улуши – 3 млн АҚШ доллари солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш ҳамда Лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарларнинг) улуши – 43,8 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади.

 

Лойиҳа 5 йил (2022-2026 йиллар) давомида Қорақалпоғистонда, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади.

 

Лойиҳани амалга оширишда харид қилинадиган товарлар (хизматлар) божхона божидан озод этилади, қўшилган қиймат солиғи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади (кредит линияси орқали молиялаштириш ва кичик грантлар доирасида сотиб олинадиган товарлар (хизматлар) билан боғлиқ бўлган солиқлар бундан мустасно).

 

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, унинг мувофиқлаштирилиши, мониторинг қилиниши ва ҳисоботининг юритилиши учун масъул орган ҳисобланади.

 

Лойиҳа қишлоқ ҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, янги корхоналарни ташкил этиш ёки мавжуд корхоналар салоҳиятини кенгайтириш, кичик бизнес субъектлари учун молиявий ва номолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, қишлоқдаги ёшлар ва аёлларни бизнесга кенг жалб қилиш мақсадида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.07.2022 йилдан кучга кирди.