Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳаси ислоҳ қилинади

16.08.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 11.08.2022 йилдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189-сон Фармони қабул қилинди.

 

Тадбиркорлик субъектлари – санитар тозалаш корхоналаридан (давлат унитар корхоналари бундан мустасно) ундириладиган қуйидаги мажбурий тўловлар бекор қилинади:

  • Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлардан 5% миқдоридаги ажратмалар;
  • санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказларига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлардан 5% миқдоридаги ажратмалар.

 

2026 йил 1 январга қадар асосий фаолияти чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари учун ушбу фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари) ва ижтимоий солиқ ставкаси 1% миқдорида қўлланилади.

 

Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспортлар ва техникаларини ДХШ асосида хусусий шерикка бериш муддати 7 йилдан 10 йилга ҳамда бир йиллик имтиёзли давр билан узайтирилади.

 

Кичик тадбиркорлик субъектлари бўлган санитар тозалаш корхоналарига:

  • инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида банкларнинг миллий валютада ажратиладиган кредитлари бўйича 50%гача (50% ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар;
  • 2024 йил 1 январга қадар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида банкларнинг миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30%идан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача «2+1» тамойили асосида компенсациялар тақдим этилади.

 

Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига Давлат экология қўмитаси томонидан юритиладиган «Яшил макон» ва бошқа платформалардан фойдаланиш имкониятини яратилади.

 

Ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларига маҳаллаларда экологик назоратни амалга ошириш бўйича қуйидаги вазифа ва ваколатлар берилади:

  • маҳаллаларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шунингдек, браконьерликка қарши курашиш;
  • экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар ҳамда браконьерликка қарши курашиш бўйича бевосита маъмурий жавобгарликка тортиш ва терговга қадар текширувни амалга ошириш.

 

Ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари, Патруль-пост хизмати ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 30%и миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

2023 йил 1 январга қадар аҳолини унинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бўйича қарздорлиги ҳақида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими орқали хабардор қилиш тизими жорий этилади.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

 

2022 йил 1 октябрга қадар аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни барча мавжуд тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.08.2022 йилдан кучга кирди.