Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи барқарорлаштирилади

06.09.2022

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 сентябрь куни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Йил бошида 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, егулик маҳсулотлар етишитириш учун аҳолига ажратиб берилди. Бу ишларни давом эттириш мақсадида халқимиз ризқ-рўзи учун яна 20 минг гектар ер ажратиш бўйича Президент қарори қабул қилинди. Келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони аҳолига танлов асосида берилади.

 

Ички бозорда 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти импортга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шу боис Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳокимликлар билан бирга ушбу маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тайёрлаш вазифаси қўйилди. Шунингдек, вилоят ҳокимларига 50 туманда сақлаш қувватларини кескин ошириш бўйича топшириқ берилди.

 

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига озиқ-овқат маҳсулотлари майдонини 300 минг гектарга етказиш вазифаси қўйилди.

 

Давлатимиз раҳбари миришкорларнинг молия масалаларини енгиллаштириш бўйича фикрларини қўллаб-қувватлади. 15 сентябрдан бошлаб, ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун 150 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш йўлга қўйилиши белгиланди. Бу маблағларнинг ярмини нақд пулда ажратишга ҳам рухсат берилади.

 

Мева-сабзавотчиликни кредитлаш бўйича ҳам янги тизим жорий қилинади. Энди картошка, сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50%и давлат ҳисобидан қоплаб берилади. Бундан буён пахта ва ғалладаги каби, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда ҳам суғурта полиси кредит таъминоти ҳисобланади.

 

Ҳар бир вилоятда камида биттадан интенсив сабзавот кўчатчилик хўжалиги ташкил этиш, ҳосилдор ерларнинг барчасини интенсивга ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

 

Қиш-баҳор ойларида мева-сабзавотлар нархини барқарор сақлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

Маҳсулотларни сақлаш ва ташиш имкониятларини кенгайтириш учун юк машиналари, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилишга ҳам имтиёзли кредит ажратиш таклифи билдирилди. Агрологистика лойиҳаларида юк автомобиллари харидини ҳам назарда тутиш, иссиқхона эгаларига енгилликлар бериш муҳимлиги таъкидланди.

 

Томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳам кўриб чиқилди. Кўчма музлаткичлар учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, аҳолига ўсимликларни ҳимоя қилишда кўмаклашиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.