Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли при инвентаризации обнаружены неучтенные ОС Должен ли продавец выставлять «минусовый» ЭСФ, если дает скидку по итогам месяца Как общепиту, туроператорам и гостиницам вернуть часть уплаченного в бюджет НДС

Айрим маҳсулот турлари импорт божидан озод қилинди

14.10.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 12.10.2022 йилдаги «Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда  эълон қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш талаби бекор қилинмоқда.

 

Маълумот учун:.”Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимида товар божхона ҳудудига қайта ишлаш ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида олиб чиқиш мақсадида, божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилади.

 

Импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати кенгаймоқда.

 

2025 йилнинг 1 январига қадар қатор хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади.

 

2023 йил 1 январдан:

  • асбоб-ускуналар (қурилмалар, механизмлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар) сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада (контрактда) уларни монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа шу каби хизматлар қиймати алоҳида кўрсатилмаган ҳолларда норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини ушбу хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади; 
  • мазкур турдаги шартномалар (контрактлар) бўйича юқорида кўрсатилган хизматлар бўйича норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома объекти қийматининг 20 фоизига тенг деб ҳисоблашнинг амалдаги тартиби бекор қилинади.

 

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига қуйидаги ваколатлар берилмоқда:

  • республика ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритилган, бироқ ишлаб чиқарилганига уч йилдан кўп бўлган айрим технологик асбоб-ускуналар рўйхатини фақат божхона божидан озод қилиш шарти билан тасдиқлаш;
  • юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хом ашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаби бекор қилинувчи юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатларни  келиб чиқиш сертификати асосида ҳам белгилаш
  • мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган ҳолда, уни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида ўрнатилган тартибда олиш шарти билан, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган маҳсулотларнинг божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхатини (импорт қилувчининг кафолат хати асосида) тасдиқлаш.

 

Собир Нурбердиев.