Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Статистика ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди

15.12.2022

Читать на русском языке

Давлат статистика қўмитасинингСтатистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (12.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3401).

 

Ҳужжат билан 2023 йил 1 январдан кучга кирадиган 100 дан зиёд статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланмоқда. Шу билан бирга, Статистика қўмитасининг 2022 йилдаги шаклларидан фарқли равишда, янги рўйхатда қуйида соҳалар бўйича алоҳида шакллар тасдиқланмаган:

  • биржа фаолияти тўғрисида;
  • мева-cабзавот хариди тўғрисида;
  • кутубхона фаолияти тўғрисида;
  • тижорат банклари фаолияти тўғрисида;
  • суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида;
  • маданий мерос объектлари тўғрисида.

 

2022 йил учун тасдиқланган статистика ҳисоботи шакллари 01.01.2023 йилдан ўз кучини йўқотмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.