Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг вазифалари белгиланди

04.01.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 29.12.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-462-сон қарори қабул қилинди.

 

Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш учун Президент ҳузурида Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтини ташкил этилди. У давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасаси шаклида ташкил этилди. Институт фаолиятига умумий раҳбарлик Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 

Институтнинг асосий вазифалари белгиланди:

  • Президентнинг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва парламентга киритиш бўйича дастурларни шакллантириш ва амалга оширишни, қонун лойиҳаларини Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг барча босқичларида уларнинг ўтишини мониторинг қилиш;
  • қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • миллий қонунчиликни ривожлантиришни прогнозлаш соҳасида тизимли тадқиқотларни, илғор халқаро тажриба, замонавий юридик фан ютуқлари, юридик амалиётдан фойдаланиш асосида ушбу тадқиқотлар натижаларининг қонун ижодкорлиги ишларига доир давлат дастурларини тайёрлаш жараёнига жорий этилишини ташкил этиш;
  • мамлакатимизда ҳуқуқий сиёсатни амалга ошириш, конституциявий ва давлат қурилиши соҳаларида олиб борилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотларни умумий мувофиқлаштириш.

 

Институтнинг тузилмаси ва Устави, шунингдек ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди.

 

Институт 38 та штат бирлигидан иборат бўлиб, шундан 13 та штат бирлиги маъмурий ислоҳотлар доирасида бўшайдиган штатлар ҳисобидан шакллантирилади.

 

Институт томонидан ўтказиладиган фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш мақсадида Институт ҳузурида таркиби Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан тасдиқланадиган Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади.

 

Институт фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ҳар йили тасдиқланадиган параметрлар доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари;
  • Президент Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
  • Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари асосида ажратиладиган маблағлар;
  • вазирлик, идора ва муассасалар томонидан уларнинг буюртмалари асосида тадқиқотлар ва баҳолаш ишларини олиб бориш учун ажратиладиган маблағлар;
  • халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант ва мақсадли маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2022 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.