Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак выплачивать пособие по временной нетрудоспособности работнику с детьми от разных браков Как поступить с задолженностью по итогам инвентаризации Что изменилось в порядке взаимного учета сумм НДС при импорте Как выплачивать материальную помощь

Давлат хизматчилари фаолиятининг самарадорлиги қандай баҳоланади

05.01.2023

Читать на русском языке

Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг “Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (28.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3407).

 

Тасдиқланаётган услубиёт давлат хизматчиларини устамалар қўллаш ва лавозими бўйича кўтариш мақсадида уларнинг фаолиятининг самарадорлигини аниқлаш тартибини белгилайди.

 

Давлат органида ҳар бир лавозим учун аниқ, ўлчанадиган, эришиш мумкин бўлган, бажариш муддатига эга бўлган самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари тасдиқланади.

 

Давлат хизматчисининг самарадорлик кўрсаткичи баллар бериш орқали баҳоланади:

  • 60 баллгача –қониқарсиз;
  • 60-80-балл – қониқарли;
  • 80-100-балл – яхши;
  • 100 балл ва ундан юқори – аъло

 

Қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ўтказилмайди:

  • давлат хизматчиси ишга қабул қилинганига 3 ой тўлмаганда;
  • давлат хизматчиси таътилда бўлган даврда;
  • давлат хизматчиси малака оширишда, хизмат сафарида бўлганида;
  • давлат хизматчиси идоралараро ишчи гуруҳларга жалб қилинганида.

 

Давлат хизматчиси фаолиятини баҳолаш натижасига кўра «яхши» ва «аъло» деб баҳоланган тақдирда давлат органи раҳбари томонидан қуйидаги қўшимча рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

  • биринчи навбатда лавозимда ўстириладиган номзодлар қаторига киритиш;
  • лавозимда ўстириладиган потенциал номзодлар қаторига киритиш;
  • малака даражасини навбатдан ташқари бериш;
  • номоддий тусдаги рағбатлантириш;
  • берилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш;
  • бошқа рағбатлантириш чоралари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.