Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Давлат бюджети маблағлари миқдорлари тасдиқланди

05.01.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 30.12.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-471-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023 йилда иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган микдорлари;
  • 2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари;
  • 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнози;
  • Фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”.

 

Қарорга асосан қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдириш назарда тутилган:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;
  • фойда солиғи тўлиқ ҳажмда (йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек, норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғи бундан мустасно);
  • қўшилган қиймат солиғи бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100%и, қолган ҳудудларда эса 60%и (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно).

 

 

2023 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2022 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади.

Шу билан бир қаторда, 2023 йил учун қуйидаги солиқ ставкалари:

  • “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон- металлургия комбинати” АЖ учун:
    • рентабеллик даражасидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи;
    • ер қаъридан фойдаланганлик учун солик, олтин бўйича - 10%, палладий, кумуш ва мис бўйича - 15%;
  • “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича - 15%;
  • олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим – 1 грамига 1 000 сўм миқдорида тасдиқланди.

 

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар белгиланди:

  • 5-тоифадаги туманларда - 50%;
  • 4-тоифадаги туманларда - 50%;
  • 3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунктларидан ташқари) - 30%.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.