Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоларига қўшимча талаблар ўрнатилмоқда

20.01.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 18.01.2023 йилдаги “Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-814-сон Қонун имзоланди. 

 

Эндиликда кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар, агар жамият уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан, қоида тариқасида, акциядорлар умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун танлов асосида кўрсатилади.

 

Маълумот учун: акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамиятнинг, шунингдек, давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши керак. 

 

АЖ кузатув кенгашининг  мустақил аъзоси сифатида сайланишни истисно қилувчи ҳолатлар кенгайтирилмоқда. Қуйидагилар кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиши мумкин эмас:

  • сўнги уч йил ичида жамиятга ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими;
  • кетма-кет олти йил давомида жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига кирган шахс;
  •  жамиятнинг уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари билан тасдиқланган ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган шахс.

 

Илгари жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси жамиятнинг акциядори бўлишига тақиқ бўлган бўлса, эндиликда мустақил аъзо жамият овоз берувчи акцияларининг 5 % кўп бўлмаган миқдорда эгалик қилиши мумкин.

 

Жамият кузатув кенгаши мустақил аъзосини белгиланган талабларга мувофиқлиги ўзгарганда, у жамиятни ва кузатув кенгашини бу ҳақда икки иш куни ичида хабардор қилади. Бу ҳолда бошқа номзод таклиф этилади.

 

Шунингдек, кузатув кенгашида камида бир нафар мустақил аъзоси бўлиши лозимлиги ҳақидаги талаб  давлат улуши 50% дан ортиқ бўлган МЧЖларга хам ўрнатилмоқда.

 

АЖ ва МЧЖ ижро этувчи органлари жавобгарлиги аниқлаштирилмоқда: агар жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан йирик битим ёки аффилланган шахслар билан битим тузиш тартиби бузилганлиги натижасида жамиятга зарар етказилган бўлса ва бунда  жамият директорининг ёки ишончли бошқарув аъзоларининг ёхуд ишончли бошқарувчининг (МЧЖда жамият директорининг ёки коллегиал ижро этувчи органнинг) айби исботланса, жамиятнинг қарздорлигини қоплаш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.