Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Мувофиқликни баҳолаш органлари аккредитациядан қандай ўтказилади

01.03.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 27.02.2023 йилдаги «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-820-сон Қонун имзоланди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 7.07.2022 йилда қабул қилинган, Сенат томонидан 27.12.2022 йилда маъқулланган. 


Қонун мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

 

Аккредитациянинг асосий вазифалари:

  • манфаатдор тарафларнинг аккредитациядан ўтган субъектлар фаолиятига бўлган ишончини таъминлаш;
  • мувофиқликни баҳолаш соҳасида ягона техника сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
  • аккредитация қилинган субъектларнинг фаолияти натижалари халқаро даражада тан олиниши ва қабул қилиниши учун шарт-шароитлар яратиш.

 

Қонунда аккредитациянинг асосий принциплари, аккредитация соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Вазирлар Маҳкамасининг ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (махсус ваколатли давлат органининг) аккредитация соҳасидаги ваколатлари акс эттирилган.

 

Миллий аккредитация тизимининг иштирокчилари қуйидагилардан иборат:

  • махсус ваколатли давлат органи;
  • аккредитация бўйича кенгаш;
  • аккредитация органи;
  • аккредитация қилинган субъектлар;
  • аккредитация бўйича баҳоловчилар ва техник экспертлар;
  • аккредитация бўйича техник қўмиталар.

 

Қонунда аккредитация объектларининг ҳуқуқлари ва уларга нисбатан талаблар, аккредитацияни амалга ошириш тартиби, аккредитация қилинган субъектнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ушбу соҳасидаги бошқа масалалар белгиланган.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.