Президент томонидан 27.03.2023 йилдаги “Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-826-сон Қонун имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ:
- таълим ташкилотининг педагогик ходимини меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима қўллаш жазоси белгиланмоқда;
- худди шу қилмиш учун илгари маъмурий жазо қўлланилгандан кейин таълим ташкилотининг педагог ходимини меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради ва қуйидаги жазолардан бири қўлланилади:
- БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача жарима;
- 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш;
- 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари.
Шунингдек, педагог ходимларнинг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда:
- жарима миқдорлари оширилмоқда;
- бир йил давомида қайта ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ чорасини қўллаш имконияти яратилмоқда.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари Миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.