Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди

05.05.2023

Читать на русском языке

Марказий банки бошқарувининг “Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
(25.04.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3429)
.

 

2023 йил 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган айрим тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади. 

 

Ҳужжатга мувофиқ,  тўлов хизматлари учун воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори БҲМнинг 20 фоиздан ошмаслиги лозим.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.