Президентнинг “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 110 ва 128-моддалари ҳамда Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан 2023 йил 9 июль кунига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинланди.
Фармон Марказий сайлов комиссиясига юборилади.
Ҳужжат president.uz сайтида эълон қилинган ва 8.05.2023 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.