Президент томонидан 12.05.2023 йилдаги “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-842-сон Қонун имзоланди.
Ўзгаришларга мувофиқ, Миллий гвардия органлари ходимларига қуйидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш юзасидан қўшимча ваколатлар берилмоқда:
- майда безорилик;
- совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш;
- вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш;
- жамоат жойларида алкоголь истеъмол қилиш.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.