Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 1 июнда бўлиб ўтади

30.05.2023

Читать на русском языке

Мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади, бир қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

 

Улар жумласида қуйидаги қонунлар бор:

  • “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”;
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”;
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
  • “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”;
  • “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”;
  • “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”.

 

Шунингдек, сенаторлар Марказий банкнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.