Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Давлат объектларини кўмир ёқилғисига ўтказишда ДХШ қандай қўллаб-қувватланади

14.06.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 12.06.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги "Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғргрисида"ги ПҚ-118-сон
қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ПҚ-185-сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • хусусий шериклар томонидан кўмир маҳсулотлари захирасини яратишга бюджетдан режалаштирилган маблағлар доирасида олдиндан 50 фоизгача бўнак маблағлари молиялаштирилади, қолган маблағлар 1 сентябрга қадар молиялаштирилади;
  • маҳаллий иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистон Республикаси худудига хомашё ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда ҚҚСни солиғини 6 ой муддатга фоизлар ҳисобланмаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилмоқда;
  • Қорақалпоғистон Республикасининг олис худудларидаги объектлар бўйича хусусий шерикларнинг улуши камида 30 фоизни (бошқа худудлар учун 50 фоизни) ташкил этиши керак.

 

Маълумот учун: Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида  республика худудларидаги давлат ижтимоий соҳа объектлари давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида кўмир ёқилғисига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.