Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2023 йилдаги 302-сон қарори билан Давлат муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат Президентнинг 2022 йил 8 февралдаги “Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-123-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Низом, хусусан, қуйидагиларни белгилайди:
- давлат муассасасининг ҳуқуқий мақоми;
- давлат муассасасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
- давлат муассасасини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш тартиби;
- давлат муассасаcи фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш тамойиллари;
- давлат муассасаси фаолиятини назорат қилиш тартиби.
Давлат муассасаси монополияга қарши органнинг дастлабки розилиги олингандан сўнг ташкил этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.07.2023 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.