Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Наркологик кассалликларга чалинганларни мажбурий даволашга йўналтириш мумкин

11.08.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 09.08.2023 йилдаги «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги ЎРҚ-861-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, ички ишлар органларига наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий тартибда даволашга юбориш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ваколати берилмоқда.

 

Ҳужжатлар наркология муассасалари, оила аъзолари илтимосига кўра, шунингдек ички ишлар органларининг ўз ташаббуси билан (оила аъзоларини хабардор қилган ҳолда) ички ишлар органлари томонидан тайёрланиб, расмийлаштирилади.

 

Ички ишлар органлари шахсни экспертизадан ўтказиш учун унинг яшаш жойи бўйича наркология диспансерига етказишади.

 

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, ички ишлар органлари тўпланган ҳужжатларни шахсни яшаш жойида ёки наркология диспансери жойлашган ҳудуддаги судга киритишади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Собир Нурбердиев.