Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2023 йилдаги 349-сон қарори билан Тошкент метрополитенининг 19 та ер усти йўли бекатларининг номи тасдиқланди.
Ҳужжат “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ маҳаллий аҳоли ва жамоатчиликнинг фикрлари, таклифларини инобатга олган ҳолда ҳамда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг хулосасига кўра ишлаб чиқилган.
Хусусан, ер усти метро ҳалқа йўлининг “Дўстлик – Қўйлиқ” йўналишига “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” номи берилди. “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” ер усти метро ҳалқа йўлининг 14 та бекатига ва “Чилонзор” йўлининг “Олмазор – Сергели” йўналишининг 5 та бекатига номлар ҳужжатга иловадаги рўйхатда келтириб ўтилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2023 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.