Президент томонидан 10.08.2023 йилдаги “Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари учун айрим номли давлат стипендиялари жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-555-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ПФ-132-сон Фармон имзоланди.
Ҳужжат билан барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» (кўпи билан 25% «яхши») бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилмоқда:
- тарих ва география йўналишларида — Бобур номли;
- жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида — Паҳлавон Маҳмуд номли.
Бобур номли давлат стипендияси тегишли йўналишлар учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.