Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2023 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 348-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда ўз фаолиятини ихтиёрий равишда тугатаётган тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, ЯТТ, рўйхатга олувчи органга қуйидагиларни тақдим этиш мажбуриятидан озод этилмоқда:
- ҳисоб рақами ёпилганлиги ҳақида маълумотнома. Ушбу маълумот банк томонидан ахборот тизимига юкланилади;
- ўзига тегишли бўлган муҳр ва штампларни.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.