Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли налогами импорт услуг по доставке грузов Чего не хватает в предлагаемых к утверждению формах финансовой отчетности по НСБУ и по МСФО Что меняется в порядке составления финансовой отчетности Как зачесть налог на прибыль, уплаченный за рубежом, и отразить в налоговой отчетности Облагаются ли налогом на прибыль доначисленные суммы НДС

Моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиладиган лавозимлар ва ишларнинг рўйхати тасдиқланди

23.08.2023

Читать на русском языке

Адлия вазирлигида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3452, 21.08.2023 й.) билан тасдиқланган Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати рўйхатдан ўтказилди.

 

Рўйхат тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган 177 та лавозимлар ва ишларнинг турларини ўз ичига олади. Улар жумласига, шу жумладан, омборлар мудирлари, фармацевтика соҳасидаги ходимлар, муҳандис-кимёгарлар, савдо ходимлари ва бошқалар киради.

 

Меҳнат кодексининг 343-моддасига асосан ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсиялар, ушбу шартномаларнинг намунавий шакли, шунингдек тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова