Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Энергетика соҳаси ислоҳотининг янги босқичи бошланмоқда

04.10.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 28.09.2023 йилдаги “Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-166-сон Фармон имзоланди

 

Ҳужжатга мувофиқ, энергетика бозори регулятори -  Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда. У Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувида бўлади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

  •  рақобатга асосланган улгуржи ва чакана электр энергияси бозорларини босқичма-босқич яратишни таъминлаш;
  •  бозорда рақобатни қўллаб-қувватлаш;
  • электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорлари иштирокчиларининг фаолиятини лицензиялаш ва бошқалар.

 

Шунингдек электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади. Унинг ягона акциядори – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

 

2025 йилдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади.

 

Ҳужжатга кўра, келгусида АЖ электр энергиясини талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда шаклланувчи эркин нархларда савдо онлайн платформаси орқали сотади.

 

Шунингдек:

  • 2023-2030 йилларда электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорлари механизмларига босқичма-босқич ўтиш Концепцияси;
  • 2023-2024 йилларда Концепцияни амалга ошириш учун “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда.

                      

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 03.10.2023 йилдан кучга кирди 

 

 Собир Нурбердиев