Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бошланди

12.10.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 10.10.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагилар темир йўл транспорти соҳасини босқичма-босқич ислоҳ қилишнинг устувор вазифалари ҳисобланади:

  • темир йўлда ташиш хизматлари бозорида рақобатни шакллантириш ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш орқали ташиш жараёнларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш;
  • темир йўл соҳасини трансформация қилиш ва рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, хизматлар кўрсатиш жараёнининг узлуксизлиги, сифатлилиги, хавфсизлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш;
  • темир йўл корхоналарининг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, йўловчи ва юк ташишда таннарх ва харажатларни камайтириш, операцион самарадорликни таъминлаш борасида ҳисобдорлик ва рағбатлантирувчи муҳитни яратиш;
  • тадбиркорлик субъектлари учун темир йўл орқали юк ташиш хизматини кўрсатувчи вагон операторларини эркин танлаш ҳуқуқини таъминлаш ва бошқалар.

 

Йўналишлар бўйича – янги тузилмалар

 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январга қадар алоҳида йўналишлар бўйича қуйидаги ташкилотлар ташкил этилади: 

Ташкилот

Йўналиш

«Темирйўлинфратузилма» АЖ

йўл хўжалиги, электр таъминоти, сигналлаштириш ва алоқа, локомотив хўжалиги, ягона диспетчерлик маркази ва юк станциялари иш фаолиятини таъминлаш ҳамда мазкур инфратузилма объектларини ривожлантириш;

«Темирйўлкарго» АЖ

юк ташиш хизматларини амалга ошириш, юк вагон ва контейнер хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, мультимодал «эшикдан эшиккача» ташувларни йўлга қўйиш, логистика марказлари ва терминалларини ташкил этиш;

«Темирйўлэкспресс» АЖ

юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш;

«Темир йўл вокзаллари» МЧЖ

вокзаллар фаолиятини таъминлаш;

«Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖ

шаҳар атрофида йўловчилар ташиш

«Темир йўл ижтимоий хизматлар» 

болалар оромгоҳлари, соғлиқни сақлаш, маданий-маърифий ва спорт объектларини сақлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган тушумларни ошириш ҳамда уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш.

 

Имтиёзлар ва преференциялар

 

Ҳужжат билан 2027 йил 1 январга қадар темир йўл транспорти хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан рўйхат бўйича олиб кириладиган ортиш-тушириш ишлари учун мўлжалланган механизм ва ускуналарга (ТИФ ТН коди 8425 11 000 0, 8425 42 000 0, 8425490000) божхона божининг ноль ставкасини белгилаш назарда тутилмоқда.

 

2026 йил 1 январга қадар:

  • «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарга ўзаро тўғридан-тўғри шартномалар асосида товарларни сотиш, ижарага бериш, харид қилиш, етказиш, иш (хизмат)ларни бажаришга;
  • «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга, истисно тариқасида, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида ҳаракат таркибини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуналар, товар (иш, хизмат)лар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, темир йўлларни таъмирлаш, қуриш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва техникалар ҳамда дастурий маҳсулотларни харид қилишга рухсат берилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023-2026 йилларда темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича «йўл харитаси»;
  • Темир йўл транспорти соҳасида ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия ва унинг ҳузуридаги ишчи гуруҳ таркиблари;
  • 2023-2025 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича «йўл харитаси»;
  • «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидаги корхоналарнинг оммавий савдолар орқали сотиладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати;
  • «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг оммавий савдолар орқали сотиладиган кўчмас мулк объектлари рўйхати;
  • «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга кейинчалик самарали фойдаланиш учун баланс қийматида текинга ўтказиладиган активлари рўйхати;
  • «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг «Темир йўл ижтимоий хизматлар» муассасасига баланс қийматида ўтказиладиган мол-мулклари рўйхати ва бошқалар.

 

Тарифлар ва чегирмалар

 

Темир йўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар (икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар бундан мустасно) 2024 йил 1 январдан бекор қилинади. Бунда уларни фақат Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тақдим этиш тартиби жорий этилади.

 

2023 йил 1 декабрга қадар темир йўлда юкларни ташиш тарифларига тақдим этиладиган чегирмалар рўйхати тасдиқланади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади.

 

Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари, локомотивларни тақдим этиш, маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматлари (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) тарифлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тартибга солинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.