Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

ДХМ ва ЯИДХП орқали қўшимча иккита давлат хизматлари кўрсатилади

01.12.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2023 йилдаги «Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома ҳамда давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш ҳақида»ги 627-сон қарори қабул қилинди.


2024 йил 1 июлдан бошлаб хусусийлаштирилган уй-жойларга оид давлат ордерлари ва маълумотномалар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан берилади.

 

«Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» ДУК Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилмоқда. 2025 йил 1 январга қадар ДУК тугатилади.

 

Ҳужжат билан қуйидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланмоқда:

  • алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш бўйича;
  • давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича.

 

Ушбу хизматлар ДХМ (давлат хизматлари марказлари) ва ЯИДХП орқали кўрсатилади. Ушбу давлат хизматлари бўйича йиғим ундирилмайди.

 

Маълумотномани олиш учун сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

  • уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
  • мулкдорнинг оила аъзоси бўлган тақдирда – қўшимча равишда ушбу фактни тасдиқловчи хужжат (мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдикловчи ҳужжат билан бирга);
  • вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ишончнома.

 

Узоғи билан 1,5 соат ичида мурожаат этувчига тегишли маълумотнома тақдим этилади.

 

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш юзасидан берилган буюртманома бўйича 5 иш куни давомида мурожаат этувчига тегишли ҳолатлар текширилгандан сўнг 30 кун ичида унга қўшимча хабарнома юборилиши маълум қилинади.

 

Маълумот учун: вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган
3 ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объект уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.11.2023 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев.