Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2023 йилдаги 725-сонли қарори билан баҳолаш фаолияти соҳасида хизматлар сифатини ошириш, ўзини ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш ҳамда экспертиза жараёнларини тартибга солиш ва рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2008 йилдаги 161-сонли «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида»ги Қарорига ўзгартириш киритилди.
Ўзгаришларга мувофиқ:
- баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилган ҳолда экспертизадан ўтказилиши амалга оширилади;
- 2024 йил 1 мартдан бошлаб баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га мажбурий тартибда киритилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев