Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак провести тренинг по продвижению товаров поставщика Как отразить поступление активов при присоединении предприятия или безвозмездной передаче имущества За что штрафует Узэнергоинспекция Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот

Давлат активларини бошқариш агентлигининг вазифалари белгиланди

16.01.2024

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2024 йилдаги 23-сон қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Президентнинг 24.03.2023 йилдаги ПҚ-101-сон Қарорига  мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигининг вазифалари белгиланган, шу жумладан:
давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида ягона сиёсатни юритиш; 
давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш;
давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини ислоҳ қилишда иштирок этиш ва бошқалар.
Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги Низом қуйидагиларни белгилайди: 
Агентлик мақоми ва фаолиятининг устувор йўналишлари, вазифалари ва функциялари;
марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг  мажбуриятлари ва масъулияти;
Агентлик вакилларининг асосий функционал вазифалари ва мажбуриятлари;
Агентлик фаолияти самарадорлиги ва маҳсулдорлигини баҳолаш самарадорлигининг  мезонлари ва кўрсаткичлари.
Агентлик ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази – давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва самарали фойдаланиш бўйича ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади, шу жумладан: 
ижарага беришни ташкил этиш,  ижарага берилган давлат мулки объектларини ва улар бўйича маблағларнинг ҳисобини юритиш;
давлат муассасалари(корхоналар)га бириктирилган давлат мулки обектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;
ортиқча қисмини, шунингдек фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2024 йилдан кучга кирди.
 Лола Абдуазимова

Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2024 йилдаги 23-сон қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 24.03.2023 йилдаги ПҚ-101-сон Қарорига  мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигининг вазифалари белгиланган, шу жумладан:

• давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида ягона сиёсатни юритиш; 

• давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш;

• давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;

• давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини ислоҳ қилишда иштирок этиш ва бошқалар.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги Низом қуйидагиларни белгилайди: 

• Агентлик мақоми ва фаолиятининг устувор йўналишлари, вазифалари ва функциялари;

• марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг  мажбуриятлари ва масъулияти;

• Агентлик вакилларининг асосий функционал вазифалари ва мажбуриятлари;

• Агентлик фаолияти самарадорлиги ва маҳсулдорлигини баҳолаш самарадорлигининг  мезонлари ва кўрсаткичлари.

 

Агентлик ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази – давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва самарали фойдаланиш бўйича ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади, шу жумладан: 

• ижарага беришни ташкил этиш,  ижарага берилган давлат мулки объектларини ва улар бўйича маблағларнинг ҳисобини юритиш;

• давлат муассасалари(корхоналар)га бириктирилган давлат мулки обектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;

• ортиқча қисмини, шунингдек фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова