Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2024 йилдаги 19-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақига ҳар ойлик устамалар тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Шундай қилиб, Фарғона туманидаги «Ҳосилот» МФЙ ва Фарғона вилояти Риштон туманидаги «Чўнғара» МФЙ бошқа туманлардан келган умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларига базавий тариф сеткасига махсус устамалар тўланадиган жойлар рўйхатига киритилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.01.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев