Президент 16.01.2024 йилда ЎРҚ-896-сонли «Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50%лик чегирма қўлланилади, тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахснинг вакили сифатида мурожаат қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.01.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев