“Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш чоралари қуйидагилардан иборат:
- шахс тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик;
- хабар берилгани туфайли хабар берувчига нисбатан ҳар қандай шаклда тазйиқ ўтказишни тақиқлаш;
- ҳимоя ордери бериш;
- махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ва техник воситаларни бериш;
- шахсни, унинг уй-жойи ва бошқа мол-мулкини қўриқлаш;
- шахсни вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш;
- шахсни бошқа яшаш жойига кўчириш, иш (хизмат) ёки ўқиш жойини ўзгартириш;
- шахснинг ҳужжатларини вақтинча алмаштириш;
- шахсга ОАВ орқали баёнот бериш имкониятини яратиш.
Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарор:
- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
- тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар;
- терговга қадар текширув органлари; суриштирув органлари;
- дастлабки тергов органлари;
- прокуратура органлари;
- суд томонидан қабул қилинади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Собир Нурбердиев