Inflexio.ru молиявий фанлар мактаби асосчиси ва ifrs.academy, buxgalter.academy ва moliya.academy платформаларидаги курслар муаллифи Кирилл Попадюк билан интервью.
– Кирилл, ўз мактабингиз ҳақида қисқача гапириб берсангиз.
– Inflexio.ru мактабида биз молиячилар учун молия сирларини очиб берамиз. Молиячи ака-сингилларим билан ишлаш осон, улар мавзуни анчагина билишади. Ёшлигимиз айнан бир хил йиллик ҳисоботларни ўқиш билан ўтган. Биз молиячи бўлмаганлар катта эҳтимол билан тушунмайдиган тарзда ҳазиллашамиз.
Аммо бизда доим молиячи бўлмаганларга ўргатадиган нарсаларимиз бор. Тасодифий одамларга эмас албатта, балки уларда бевосита қизиқиш уйғотадиганлар, масалан бизнес мулкдорлари учун. Шундай бўладики, улардан баъзилари бош бухгалтер ҳисоботни имзолашга олиб келганда, уларни кўриб чиқмай имзолаб беришади. Эҳтимол, улар бунинг бари бухгалтерия, турли ҳисоботларнинг уларга мутлақо алоқаси йўқ, деб ҳисоблашади.
– Ҳар қандай тадбиркор пулни санашни билади. Шунинг ўзи етарлими?
Давоми – buxgalter.uz да