Президент томонидан 07.05.2024 йилдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
Мамлакатимизда 9 Май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.
Фахрийларни мукофотлаш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган ва 07.05.2024 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова