Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда могут оштрафовать за несвоевременную разноску информации в ЕЭИСВО Нужно ли учитывать премии при расчете отпускных Пример заполнения Расчета НДФЛ и социального налога – Buxgalter Pro

Сув хўжалиги бошқарув тизими ислоҳ қилинади

13.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 07.05.2024 йилдаги ПФ-74-сон Фармони билан сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

 

Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар сув хўжалиги бошқарувини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасини юқори, ўрта ва қуйи бўғинларга ажратган ҳолда ташкил қилиш ҳамда функцияларни аниқ белгилаш;
  • сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш;
  • стратегик ва инновацион ғоялар, илмий асосланган таклиф ва ташаббуслар асосида соҳа ривожланишини таъминлаш;
  • сув хўжалиги объектларида шаффоф бизнес юритиш тизимини йўлга қўйиш орқали сув хўжалиги объектларининг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш;
  • сувдан фойдаланишга рухсат бериш тизимини соддалаштириш орқали сувдан фойдаланувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ва бошқалар.

 

Сув хўжалиги вазирлигининг тузилмасида бошқарув ходимларининг умумий чекланган штат бирликлари доирасида мустақил юридик шахс сифатида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги;
  • Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти;
  • Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати негизида Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати;
  • Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази негизида Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази негизида Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти тасарруфидаги Хоразм сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази;
  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасаси негизида хўжалик ҳисобидаги “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасаси.

 

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги, Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаментининг ташкилий тузилмаси;
  • Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотларининг уч бўғиндан иборат вертикал бошқарув тизими ҳамда функциялар тақсимоти;
  • Сув хўжалиги соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси”.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 15 августга қадар табиий сув объектларининг сув фонди ерлари Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги тегишли фойдаланувчи ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 


Курс валют

2024-09-18
  • USD:12732.56 (+0.00) сум
  • EUR:14181.53 (+0.00) сум
  • RUB:139.37 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38