Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак проводить переоценку основных средств начиная с 2025 года По каким ставкам облагать доходы высококвалифицированных иностранных специалистов Как уплачивать налог на прибыль у источника выплаты с доходов нерезидентов

Ипак қурти етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича курслар очилмоқда

13.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 03.05.2024 йилдаги “Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-72-сон фармони қабул қилинди.

 

Фармон билан Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари белгиланди:

  • пилла етиштириш ва ипакчилик соҳаларида бозор муносабатлари ва ҳалол рақобатни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш занжирининг барча иштирокчилари учун тенг имкониятлар ва имтиёзлар тизимини йўлга қўйиш;
  • республикада очиқ пилла бозорини ташкил этиш, пилланинг бозор нархларида сотилишини ташкил этиш орқали фермерлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни пилла етиштиришга жалб этиш;
  • ипак қуртининг маҳаллий зотларини яратишни paғбатлантириш, пилла етиштирувчиларни кафолатли равишда сифатли ипак қурти билан таъминлаш ҳамда ипак қурти ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларнинг масъулиятини ошириш;
  • сифатли ипак ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш даражасини ошириш ва қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шароитлар яратиш;
  • пилла етиштириш ва ипакни қайта ишлаш жараёнларига илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини кенг жорий қилиш ва бошқалар.

 

2027 йилга қадар босқичма-босқич пиллачилик соҳасида аҳолининг мавсумий бандлигини 2 миллионга етказиш мақсадида:

  • Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Kaмбaғaлликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар чоракда ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, аёллар рўйхатини Қўмитага тақдим қилади;
  • Қўмита ушбу рўйхатга асосан пиллачилик кластерлари билан биргаликда пиллани етиштириш агротехникаси ва пиллани қайта ишлаш кўникмаларига ўқитиш курсларини ташкил қилади;
  • мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаган аҳолининг бандлиги устувор равишда 105 минг гектар ер майдонида янги тутзорлар барпо этиш ва дала четларида янги тут кўчатлари экиш ҳисобига таъминланади.

 

2024 йил пилла етиштириш мавсумидан бошлаб пиллани қайта ишловчи ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак курти ypyғи учун республика бюджети ҳисобидан 120 минг сум миқдорида субсидия ажратилмайди.

 

Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида амалга ошириладиган наслли ypyғчилик станциялари ташкил этиш, ипак матоси ва ипак матосидан тайёр маҳсулот ҳамда ипак маҳсулотидан соҳага ноанъанавий бўлган дори-дармон, косметика каби тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024-2026 йилларда тижорат банкларига, уларнинг буюртмасига асосан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 4 фоиз ставкада 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очиш топширилган. Бунда, кредит линияси ҳисобидан тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 6 фоиз ставкада (шундан 2 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади.

 

Фармон билан пиллачилик соҳасини бозор тамойиллари асосида ривожлантиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди.

 

Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024-2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати тасдиқлагни.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2024 йилдан кучга кирди. 


Саодат Усманова