Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли оформить куплю-продажу нежилой недвижимости без уплаты НДФЛ Нужно ли оформлять ЭСФ на безвозмездно полученные образцы товара Внимание: введен бессрочный мораторий на добычу песка и гравия в руслах рек

Заргарлик соҳаси ва дам олиш масканларига солиқ имтиёзлари берилмоқда

16.05.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 13.05.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-926-сон Қонун имзоланди. 

 

Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра:

  • заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни республика ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади;
  • касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташкари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғидан озод қилинади.

 

Бундан ташкари «Туризм тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган ўзгартиришларга кўра,  касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилмоқда.

  

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2024 йилдан кучга кирди.

 
 

 

Собир Нурбердиев

 


Курс валют

2024-09-16
  • USD:12749.75 (+0.00) сум
  • EUR:14142.02 (+0.00) сум
  • RUB:140.25 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38