Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Ҳудудларда “IТ-шаҳарча”лар ташкил этилади

20.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 15.05.2024 йилдаги “Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-178-сон қарори қабул қилинди.

 

Мамлакатимиз ҳудудларида рақамлаштириш соҳасидаги мутахассислар тайёрлаш фаолиятини кенгайтириш ва экспорт қилиш салоҳиятини ошириш мақсадида Самарқанд вилояти Нуробод тумани тажрибаси асосида “IТ-шаҳарча”лар ташкил этилади.

 

“IТ-шаҳарча”ларнинг асосий фаолият йўналишлари:

  • ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш;
  • семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш;
  • дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тиллар, шу жумладан инглиз тилига ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш;
  • ёш авлодни замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш.

 

Ҳудудларда ташкил этиладиган “IТ-шаҳарча”лар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш марказининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалари ҳисобланади.

 

Ўқув адабиётлари, методик қўлланма ва бошқа таълим ресурслари билан таъминлаш, менторлар хизматига ҳақ тўлаш ҳамда ажратилган бино ва иншоотларни сақлаш харажатлари Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

“IТ-шаҳарча”ларнинг бино ва иншоотларини қуриш, мавжудларини капитал ва жорий таъмирлаш, мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан таъминлаш инвестициялар, маҳаллий бюджет, давлат-хусусий шериклик, ташаббускор тадбиркорлар, ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Фориш ва Зомин туманларида “IТ-шаҳарча”ларни қуриш ва жиҳозлаш ишлари Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • “IТ-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш учун ажратиладиган ер участкалари ҳамда бино ва иншоотлар рўйхати;
  • “IТ-шаҳарча”лар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2024 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова