Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак провести тренинг по продвижению товаров поставщика Как отразить поступление активов при присоединении предприятия или безвозмездной передаче имущества За что штрафует Узэнергоинспекция Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот

Таълим кредитини кимлар олади

28.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 27.05.2024 йилдаги “Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-82-сон Фармони қабул қилинди.

 

Олий ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талаба ва ўқувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида таълим кредити берилади.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратишнинг янги тартиби жорий этилади:

  • олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш;
  • таълим кредитини:

– олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун –тўлов-контракт суммаси миқдорида;

– олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратиш (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно).

 

Шунингдек, ҳужжат билан таълим кредити қуйидагилар учун ажратилиши белгиланди:

  • олий таълим ташкилотлари талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;
  • профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун - ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 2024 йил 1 июлга қадар ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча олий ва профессионал таълим ташкилотларининг тўлов-контракт шартномаси “kontrakt.edu.uz” ва “prof.edu.uz” ахборот тизимлари орқали шакллантириш топширилди.

 

2024/2025 ўқув йили бошлангунга қадар таълим кредитини олиш учун аризаларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "Таълим кредити" ахборот тизими (talim-krediti.mf.uz) ва ЯИДХП орқали топшириш имконияти яратилиши режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова