Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда могут оштрафовать за несвоевременную разноску информации в ЕЭИСВО Нужно ли учитывать премии при расчете отпускных Пример заполнения Расчета НДФЛ и социального налога – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Жалб қилинган хорижий экспертлар ишининг самародорлиги ҳақидаги ахборот ОАВларда ёритилади

Жалб қилинган хорижий экспертлар ишининг самародорлиги ҳақидаги ахборот ОАВларда ёритилади

30.05.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 29.05.2024 йилдаги “Таркибий ислоҳотларни амалга оширишда экспертлик кўмаги самарадорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзА томонидан эълон қилинда.

 

Таркибий ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун хорижий консультант ва экспертларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан хорижий консультант ва экспертларни жалб этиш жараёнини мувофиқлаштирувчи органи этиб Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Агентлик)  белгиланмоқда. Эндиликда:

  • хорижий консультант ва экспертлар улар билан буюртмачи ташкилот ҳамда Агентлик ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида жалб қилинади. Бунда:
  • шартнома бир йилгача бўлган муддатга тузилади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;
  • шартномада хорижий консультант ва экспертлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар (техник топшириқ шаклида) ҳамда KPI акс эттирилади;
  • буюртмачи ташкилот ҳар ой хорижий консультант ва экспертлар томонидан амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида далолатнома тузади. Далолатнома  Агентлик билан келишилган ҳолда имзоланади.

 

Консультант ва экспертлар қуйидаги асосий талабларга мувофиқ бўлиши лозим:

  • билим, малака ва зарур кўникмаларга эга бўлиши;
  • нуфузли халқаро ташкилотлар ёки хорижий давлатларнинг илғор корхона ва ташкилотларида иш тажрибасига эга бўлиши;
  • хорижий тилларни (инглиз, рус ва бошқалар) зарур даражада билиши.

 

Буюртмачи ташкилот томонидан консультант ва экспертларни жалб қилиш харид қилиш тартиб-таомилларига мувофиқ амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–109-сон қарорида белгиланган чора-тадбирлар режасини амалга оширишга жалб қилинаётган консультант ва экспертлар бундан мустасно.

 

Консультант ва экспертлар томонидан амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳар ойда буюртмачи ташкилот томонидан ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва ўзининг веб-сайтида ёритиб борилади.

 

2024 йил 1 июлга қадар хорижий консультант ва экспертларнинг ягона электрон реестри шакллантирилади.

 

Собир Нурбердиев

 


Курс валют

2024-09-18
  • USD:12732.56 (+0.00) сум
  • EUR:14181.53 (+0.00) сум
  • RUB:139.37 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38