Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб Как взыскать с работника материальный ущерб

Ер қаъридан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақида хабар берган шахслар мукофотланади

31.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 29.05.2024 йилдаги “Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 187-сон қарори қабул қилинди. 

 

Инспекция фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • қуйидагиларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш: 

- ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши;

- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан амал қилиниши;

  • Тоғ-кон, нефть-газ, металлургия ва геология соҳаларидаги, шу жумладан, портлатиш ишларига оид хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш, ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш;
  • кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси ҳамда саноат хавфсизлиги соҳаларида лицензиялаш, рухсатномалар бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш ва бошқалар.

 

Инспекциянинг мансабдор шахслари давлат назоратини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

  • Инспекциянинг назорати остидаги объектларга тўсқинликсиз кириш;
  • ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этмаган ҳолда олиб борилаётган ёки бахтсиз ҳодиса ва авария содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб туриш;
  • ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш. 

 

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • жисмоний шахслар томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
  • вазирликнинг расмий веб-сайтида «Кон-геология хизматлари» модули жорий этилади ва унда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг рейтинги юритилади. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг асосий йўналишлари ва  ташкилий тузилмаси;
  • Инспекция фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кон-геология соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2024 йилдан кучга кирди.

Саодат Усманова